Қоидабузар ҳайдовчиларга қарши жарима тизими ишга туширилади

13:15 28 Ноябрь 2023 Жамият
279 0

Фото: “Халқ сўзи”

Транспорт воситаси ҳайдовчилари томонидан доимий равишда қоидабузарлик содир этганлик учун жарима баллари ҳисоблаш тизимини жорий этиш ҳам белгиланмоқда. Тегишли қонун лойиҳаси парламент қуйи палатасида муҳокама қилинмоқда.

Яъни ҳисобланган жарима баллари бир йил давомида ўн икки баллдан ошган ҳолларда охирги содир этилган ҳуқуқбузарлик учун қўшимча жазо тариқасида ҳайдовчини транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тартибини жорий этиш таклиф қилинмоқда.

Шунингдек, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлган шахс ўзбошимчалик билан барибир транспорт воситасини такроран бошқариб юргани аниқланса, унга нисбатан жиноий жавобгарликни белгилаш назарда тутилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер