Қизларга вакцина керакми?

14:33 16 Октябр 2019 Жамият
2534 0

Иллюстратив фото

Ижтимоий тармоқларда тарқалган, қизларга вакцина қилдирмаслик тўғрисидаги видео асоссиз бўлиб чиқди. Журналистларни қайта тайёрлаш маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари, ЮНИСЕФ вакиллари ОАВ билан “Одам папиломаси вируси (ВПЧга қарши вакцинани Ўзбекистонда татбиқ этишнинг бошланиши мавзусида давра суҳбати ўтказди.

Унда Тошкент врачлар малакасини ошириш институти доценти Жамила Рахмонова “Одам папиломаси вируси (ВПЧ) — бачадон саратони вирусига қарши эмлашнинг зарурати ва аҳамияти” ҳақида гапирди. Шу пайтгача бу вакцина 102 та мамлакатда қилинган. Ўзбекистонда 21 октябрдан бу вакцина 9 ёшли қизларга қилиш бошланади. Вакцинани олган қизлар бачадон бўйни саратони ривожланадиган ёшга етганда бачадон бўйни саратони ҳолатлари камаяди. Вакцина олган қизларда бир кун мобайнида қўли бироз оғриши, укол қилинган жой қизариши, бироз иссиғи чиқиши мумкин. Вакцинани қилган ҳамшира қизлардан уч кун мобайнида аҳволидан хабардор бўлиб туради.

Бу вакцина бепул ва зарарсиздир. Вакцинани олган қизларда шамоллашлар бўлмайди, вирусга қарши организм кураша олади.

Хонбиби ҲИММАТ қизи, журналист

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер