“Қизил” тоифага киритилган мактаблар сони 1 526 тадан 404 та камайтирилди
АОКАда ўтказилган брифингда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Дилфуза Собирова соҳада 2023 йилда амалга оширилган асосий вазифалар ҳақида маълумот берди.
Инвестиция ва бошқа қўшимча дастурлар доирасида 563 та мактабда қуриш-таъмирлаш амалга оширилди ва 120 мингга яқин янги ўқув ўринлари яратилди. Қарийб 115 минг ўринли ўқув бинолари мукаммал таъмирланди.
11-синф битирувчиларининг 12 минга яқини олтин, 2 мингдан ортиғи кумуш медаль билан тақдирланди.
Бошланғич синфлар учун қарийб 500 номдаги, бошқа синфлар учун Кембриж, Клетт, Дидер халқаро нашриётларининг маҳаллийлаштирилган 88 номдаги дарсликлари татбиқ этилди. Ўқувчилар учун 63 млн нусхадан ортиқ дарсликлар чоп этилди.
Мактаб ўқувчилари 5 та энг нуфузли халқаро фан олимпиадаларида жами 13 та, бошқа халқаро олимпиадаларда 52 та медални қўлга киритди.
Инклюзив таълим жорий этилган мактаблар сони 415 тага, улардаги ўқувчилар сони 736 нафарга етказилди. Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг 153 нафари уй-жой билан таъминланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг