«Қизил китоб»га киритилган ноёб қуш шикастланган ҳолда топилди

11:49 14 Ноябрь 2021 Жамият
1850 0

Фото: Давлат экология қўмитаси

Фарғона вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Олтиариқ туман инспекциясига шу туманнинг «Файзиобод» МФЙда яшовчи фуқаро Ж. Аҳмедов томонидан, яшаб турган томи тепасига шикастланган, катта ёввойи қуш тургани ҳақида хабар келиб тушди. 

Туман давлат инспекторлари жойига бориб ўрганишганда, мазкур қуш ноёб ёввойи Оқ бошли қумой қуши эканлиги аниқланди. Инспекторлар хонадон эгаси билан биргаликда қушни қафасга солиб, ветеринар кўригидан ўтказишди.

«Қизил китоб»га киритилган Оқ бошли қумой заиф, қисқариб бораётган, ўтроқ, мозаик тарқалган номинал кенжа туридир. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган Тоғ этаклари ва ўрта қисмлари тоғ ва текисликлар, жумладан, ҳайдаладиган ерларда яшайди. Дунёдаги популяцияси 500 мингдан 1 миллионтагача экани тахмин қилинади. Дунё ҳайвонот боғларида кўпайтирилади. Овлаш тақиқланган. Тоғ қўриқхоналари ва миллий табиат боғларида муҳофаза остига олинган. СИТEСнинг II иловасига киритилган.

Олтиариқ туман инспекторлари қушни бир кун парваришлаб, кеча Ёзёвон туманида жойлашган ўрмон хўжалигига қарашли табиат ёдгорлиги ҳудудига олиб келиб, табиат қўйнига қўйиб юборишди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер