Қишки таътилнинг бошланиш санаси ўзгарди

22:31 25 Декабрь 2021 Жамият
2061 0

Талаба ва ўқувчиларга қўшимча имконият ва қулайлик яратиш мақсадида, хусусан, талабаларни доимий яшаш жойларига бориш ва қайтиши учун ички темирйўл ва авиақатновларга чипталарни махсус 50 фоизли чегирма билан харид қилиш имтиёзи 25 декабрдан эътиборан қўлланиши белгиланди.

Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълум қилди.

«Шунингдек, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 25 декабрдаги 537-сонли буйруғига асосан об-ҳавонинг кескин совушини инобатга олиб, талаба ва ўқувчиларга қишки таътил даврини ўз оилалари бағрида узоқроқ ўтказишлари учун олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида қишки таътил муддатининг бошланиши ҳам 2021 йилнинг 25 декабрига кўчирилганлиги маълум қилинади» дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер