Қишда иммунитетни мустаҳкамлайдиган маҳсулот эълон қилинди
Қишда иммунитетни мустаҳкамлашга нафақат витаминлар ва минералларни истеъмол қилиш, балки жисмоний фаоллик, тўйиб ухлаш ва тўғри овқатланиш ҳам ёрдам беради.
Халқаро эстетика ва қаришга қарши тиббиёт жамияти аъзоси Aндрей Тарасевичнинг сўзларига кўра, кундалик рациондаги углевод миқдорини камайтириш зарур. Шакар, ширинликлар ва бошқалардан воз кечиш керак.
«Қишда тузланган маҳсулотлар истеъмол қилишни унутманг. Оқ карам - бу фойдали витаминлар ва минераллар манбаи ҳисобланади. Айниқса, тўғри шаклда ферментланган бўлса», деди Андрей Тарасевич.
Кундалик рационга таркибида крахмал сақламайдиган 500 грамм кўкатлар ва сабзавотлар киритиш зарур. Ортиқча калориядан воз кечиш ва бир таомни истеъмол қилгач, бошқасини бироз танаффус билан қабул қилиш тавсия этилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг