Қирқ йиллик қарзни узадиган томорқа неъматини биласизми?
Фарғоналик миришкор томорқачилар ўртасида “Аччиқ қалампир қирқ йиллик қарзингни узади”, деган машҳур ибора бор. Агар деҳқончилигингиз бароридан келса, аччиқ қалампир даромади оила фаровонлигини юксалтиришда жуда ҳам қўл келади.
Бағдод туманида уддабурон томорқачилар кейинги йилларда аччиқ қалампир етиштириш, саноат усулида қайта ишлаш ва экспорт қилиш борасида қувонарли ютуқларга эришяпти.
— Ҳар йили туманимиз аҳолиси томонидан етиштирилган 300 тоннадан ортиқ аччиқ қалампирни Россия, Украина, Грузия ва Қирғизистонга экспорт қиламан,-дейди бағдодлик машҳур тадбиркорлардан бири Фурқат Бердалиев. – Йилнинг исталган фаслида қалампирни қуритилган, қадоқланган ва консерваланган ҳолда экспорт қилиш фаолиятини кенгайтириш мақсадида Хитойдан замонавий технологиялар олиб келиб, 1 минг 500 тонна сиғимга эга музлатгичли омборхона қурдик.
Ҳозирда бағдодлик тадбиркорлар аччиқ қалампирни Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Кореяга экспорт қилиш бўйича талаб ва таклифни ўрганмоқдалар.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг