Қирғизистонда уч нафар россиялик чегарачи ҳалок бўлди

20:26 26 Июль 2022 Дунё
879 0

Архив сурат

Қирғизистонда содир бўлган бахтсиз ҳодиса оқибатида уч нафар россиялик чегарачи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Россиянинг Ўшдаги бош консуллигида маълум қилди.

Манбага кўра, чегарачилар йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳаётдан кўз юмган. "Hyundai Santa Fe" русумли автомашина ҳайдовчиси катта тезликда бошқарувни йўқотиб, реклама тахтасига бориб урилган.  

Аниқлик киритилишича, ҳалок бўлган Россия Федерацияси Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиларининг ёши 36, 40 ва 46да бўлган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер