Қирғизистон ёшлари — Андижонда

16:15 23 Май 2022 Жамият
591 0

Фото: Халқ сўзи

Марказий Осиё ёшлар форумига ташриф буюрган қирғизистонлик йигит-қизлар айни пайтда Андижон вилоятида меҳмон бўлиб турибди.

— Ташриф доирасида ташкил этилган Ўзбекистон-Қирғизистон ёшлари форуми ўзаро тажриба алмашишда очиқ мулоқот майдони вазифасини ўтамоқда, — дейди Ёшлар ишлари агентлиги Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи Ойбек Юлдашев. — Ёшларнинг истеъдодини юзага чиқариш, қобилиятини шакллантириш, бунинг учун етарли шароит яратиш борасидаги саъй-ҳаракатларимиз юзасидан фикрлашмоқдамиз.

Қирғизистонлик иштирокчилар Андижон шаҳридаги Ёшлар технопаркида бўлиб, бу ерда 3 D моделлаштириш, робототехника, график дизайн ва дастурлаш бўйича ташкил этилган машғулотларни кузатдилар. Шунингдек, «Ишга марҳамат» мономарказида йигит-қизларни касб-ҳунарга йўналтириш, тадбиркорлик асосларини ўргатиш борасидаги жараёнлар ҳам уларни бефарқ қолдирмади. Андижон шаҳридаги «Баркамол» маҳалла фуқаролар йиғинида ёшлар етакчиси томонидан амалга оширилаётган ишлар ва «маҳаллабай» тизими қирғизистонлик йигит-қизлар учун тажриба мактаби вазифасини ўтади, десак муболаға бўлмайди. Ёшлар ҳаёти ва уларнинг жамиятда тутган ўрнини, салоҳиятини юксалтиришга қаратилган бундай ёндашув қўшни давлат вакилларида катта таассурот қолдирди.

Форум доирасида ҳар иккала давлат маданиятларини тарғиб қилишга доир маданий-маърифий тадбирлар ҳам бўлиб ўтмоқда.

Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер