Қиличбозлик: 20-21 январь кунлари ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубоги босқичларининг янги мавсуми старт олади

18:18 15 Январь 2024 Спорт
716 0

Шу йилнинг 20-21 январь кунлари қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубоги босқичларининг янги мавсуми старт олади. Аҳамиятлиси, беллашувлардан бири Тошкентда ўтади.

Пойтахтимиз шпага бўйича қизлар ўртасидаги баҳсларга мезбонлик қилиб, унда иштирок этиш учун 8 давлатдан 50 нафарга яқин спортчи рўйхатдан ўтган.

Қайд этиш жоиз, ушбу кунлар давомида Испаниянинг Сеговия шаҳри саблячи қизлар, Баҳрайннинг Манама шаҳри шпагачи йигитлар ўртасидаги беллашувларни қабул қилади. Пойтахтимиздаги турнир «Пахтакор» қиличбозлик марказида ташкил этилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер