Қиймати 6,9 миллион доллар бўлган «Бухоро маданияти ва тарихи музейи» қурилади

16:10 06 Январь 2021 Жамият
977 0

“Bukhara City” замонавий ишбилармонлик ва турар – жойлар маркази ҳудудида умумий қиймати 6,9 миллион АҚШ доллари бўлган «Бухоро маданияти ва тарихи музейи» барпо этилади.

 Жорий йилда қурилиши бошланадиган иншоотнинг умумий майдони тўққиз минг метр квадратдан зиёд. У шарқона усулда гумбазсимон қурилади. Тарихий обидалар кўринишини эслатувчи музейда воҳадаги археологик қазишмалар чоғида топилган қадимий осори атиқалар, нодир буюмлар, халқ амалий санъати намуналари жамулжам бўлади. Шаҳар меҳмонлари, хорижий сайёҳлар учун бу ерда Бухоронинг бой тарихи, табиати, миллий урф- одат ва анъаналарни ўзида акс эттирган 120 мингдан зиёд экспонат билан танишиш имконияти яратилади. Анжуманлар зали, фитобар, кутиш зали ва бошқа сервис шохобчалари музейга ташриф буюрувчиларнинг вақтни мазмунли ўтказишларига хизмат қилади.

Маълумот тариқасида айтиш жоизки, “Bukhara City” маркази республика Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 июндаги тегишли қарори асосида бунёд этиляпти.Унинг умумий майдони 83 гектардан иборат.

Истам ИБРОҲИМОВ,

«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер