Қаторда бор, аммо қоғозда йўқ моллар ошкор бўлди
Фото: Халқ сўзи
Мамлакатимизга товар-моддий бойликларини олиб киришнинг қатъий тартиблари белгиланган ва уларга риоя этмаслик қонуний жавобгарликка сабаб бўлади. Афсуски, буни билсада, қонун-қоидаларни четлаб ўтишга уринувчи шахслар орамизда учраб туриши эса сир эмас.
— Масалан, Андижон вилоятидаги «Дўстлик» чегара божхона пости орқали юртимизга кириб келган «ДАФ» русумли юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилганида юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган 26 турдаги, умумий қиймати 2 млрд. сўмдан зиёд маҳсулотлар мавжудлиги аниқланди, — дейди Андижон вилоят божхона бошқармаси катта инспектори Сардорбек Ўринбоев. — Маиший техника воситалари, канселярия маҳсулотлари ва турли кийим-кечаклардан иборат ушбу моллар юзасидан божхона тўловларини четлаб ўтишга уринган ҳайдовчи содир этган ноқонуний хатти-ҳаракати юзасидан суриштирувга жалб этилди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида қўшма назорат тадбирлари ташкил этилиб, ноқонуний хатти-ҳаракатлар юзасидан тегишли чоралар кўрилмоқда.
Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг