Қашқадарёга яна 39 та тез ёрдам машиналари олиб келинди
Фото: “Халқ сўзи”
2022–2025 йилларда Қашқадарё вилоятида 225 та тез тиббий ёрдам автомобилларини янгилаш кўзда тутилган.

Шунга асосан, вилоятда фойдаланилаётган эски тез тиббий ёрдам автомобиллари босқичма-босқич янгиланмоқда.

Хусусан, куни кеча вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тасарруфидаги тез тиббий ёрдам шохобчаларига 39 та “Volkswagen Caddy” русумли замонавий тез тиббий ёрдам автомашиналари топширилди.

Юртимизда ишлаб чиқарилган ушбу автомобиллар халқаро талаблар асосида энг замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, унда беморнинг қулай жойлашиши ҳамда тез тиббий ёрдам ходимларининг сифатли тезкор тиббий ёрдам кўрсатиши учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Тадбирда вилоят ҳокими Муротжон Азимов сўзга чиқиб, тез тиббий ёрдам хизматига топширилаётган ушбу автотранспорт воситалари тизим фаолиятини янада ривожлантириш, бу орқали аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш имконини беришини қайд этди.
Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг