Қашқадарёда трактор сомон ортилган 3 та тиркамасига қўшилиб ёниб кетди
Фото: Қашқадарё ФВБ
Қашқадарё вилояти Китоб туманида трактор, унинг 3 та тиркамаси ва унга ортилган сомон боғламлари ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 8 июль куни соат 14:10 ларда қутқарув хизматига Китоб тумани «Мустақиллик» МФЙ Шаҳрисабз кўчасида тўхтаб турган «Т-28» русумли (трактор) транспорт воситасида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан воқеа жойига 2 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси жалб қилиниб, ёнғин 14:55 ларда тўлиқ ўчирилган. ФВБга кўра, ҳодиса оқибатида трактор, унинг 3 та тиркамаси ва унга ортилган сомон боғламлари тўлиқ ёнган.
Қўшимча қилинишича, ёнғин туфайли тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда аланганинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг