Қашқадарёда маҳалла раиси ўринбосари фуқародан нафақа тайинлаш учун пора сўради

23:47 02 Январь 2022 Жамият
1504 0

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани Аэродром маҳалла раиси ўринбосари фуқародан нафақа тайинлаш учун бир ойлик нафақа пулини сўраган. Фуқаро маҳалла ходими билан телефон орқали қилинган суҳбатни ёзиб олган.

Деҳқонобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати эса ҳолатга муносабат билдириб, фуқародан нафақа тайинлашда ёрдам берганини айтиб, пул сўраган МФЙ раиси ўринбосари устидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

Қайд этилишича, Деҳқонобод туманида яшовчи фуқаро Ю.М.нинг Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси бошлиғи номига ёзган аризаси юзасидан олиб борилган терговга қадар текшириш ҳаракатлари давомида Деҳқонобод туманида яшовчи Ҳ.Б. 2021 йилнинг 29 январь кунидан ҳозирги кунга қадар МФЙ раиси ўринбосари сифатида ишлаб келиб, бошқалар билан ўзаро тил бириктирган ҳолда хизмат мавқейидан фойдаланиб, ўзгалар мулкини ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, ўзларида бўлмаган ваколатларни намоён қилиб, 2021 йилнинг ноябр ойида фуқаро Ю.М.га вояга етмаган беш нафар 14 ёшга тўлмаган фарзанди учун кам таъминланган оилаларга ажратиладиган ижтимоий нафақа чиқариб беришини ваъда қилган.

Ундан жами 250 минг сўм пулларни талаб қилиб олган ва фирибгарлик жиноятини содир қилган. Мазкур ҳолат юзасидан МФЙ раиси ўринбосари Ҳ.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер