Қашқадарёда ҳайдовчиларнинг ЙПХ ходимлари устидан айтилган эътирозлари ўрганилмоқда
Ижтимоий тармоқларда «Китоб туманидаги ЙПХ ходимларини назорат қиладиган бирор тирик ташкилот борми?» мазмунида бир гуруҳ ҳайдовчиларнинг эътирозли видеолари эълон қилинди. Бу ҳақда «Nasafnews» хабар берди.
Видеода ҳайдовчилар туман деҳқон бозори олди тартибсиз экани, ЙПХ ходимлари бошқа ҳудудларда ноқонуний рейд олиб бораётгани, бозор атрофидаги марказий кўчада йўл қоидалари қўпол равишда бузилгани ҳамда бу ҳолатларни ЙПХ ходимлари жим кузатиб келаётгани айтилган.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси мазкур видеолар юзасидан муносабат билдириб чиқди. Унга кўра, видеолавҳада келтирилган эътирозлар юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан хизмат текшируви бошланган. Ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг