Қашқадарёда 45 нафар бемор коронавирусдан тузалди
Айни соатларда Қашқадарё вилоят юқумли касалликлар шифохонасининг фидойи шифокорларининг тинимсиз меҳнати сабаб бир йўла 45 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
Шундай қилиб, айни пайтгача Қашқадарё вилоятида коронавирус инфекциясидан жами 119 нафар бемор соғайди.
Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб ушбу касалликдан соғайганлар сони 5892 нафарни ташкил этмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг