Қарз кўпайса, арз кўпаяди
Фото: “Халқ сўзи”
Андижон вилоятида аҳолининг ичимлик сувидан қарздорлик миқдори 119 миллиард 607 миллион сўмни ташкил этмоқда. Андижон шаҳри, Андижон, Асака, Олтинкўл туманларида, айниқса, истеъмол қилинган ичимлик суви учун ҳақ тўламаган қарздорлар сафи кенгайиб бормоқда.
— Асака туманида қарздорликнинг салбий оқибатини аҳолига тушунтириш мақсадида тарғибот ишлари олиб борилмоқда,ؙ — дейди “Андижон сув таъминоти” масъулияти чекланган жамиятининг тумандаги филиали бўлим бошлиғи Азаматжон Қосимов. –Афсуски, бу борадаги эътиборсизлик давом этмоқда. Натижада шу йилнинг август ойида истеъмолчиларга 650 миллион сўмлик хизмат кўрсатилган бўлса, аҳоли томонидан фойдаланилган тоза ичимлик суви учун 361 миллион сўмлик тўлов амалга оширилган, холос. Натижада туман миқёсида қарздорлик миқдори 11 миллиард 382 миллион сўмга етди. Қарз кўпайса муаммо юзага келади, пировардида арз кўпаяди.
Таъминотчи корхонанинг истеъмолчи олдидаги вазифалари бўлгани каби аҳолининг ҳам корхона олдида ўз бурчлари бор. Ҳар бир фуқаро ана шу бурчга масъулият билан ёндошмас экан, ҳудудлардаги тоза ичимлик суви билан боғлиқ муаммолар ҳам ортиб бораверади. Бу борада жойлардаги маҳалла фуқаролар йиғини мутасаддилари аҳоли ўртасида кенг тушунтириш ишларини олиб боришса, нур устга нур бўларди.
Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг