Қаршидаги телевизор заводида йирик ёнғин содир бўлди

11:27 21 Июль 2024 Жамият
658 0

Фото: Телеграм

Қарши шаҳрида жойлашган корхонанинг ишлаб чиқариш биноси ёниб кетди. Қашқадарё вилояти ФВБ ахборот хизматининг хабар берди.

Маълум қилинишича, кеча, 20 июль куни соат 18.00 ларда Қарши шаҳар ФВБга «ALP TEXNO SERVIS» хусусий корхонасига қарашли ишлаб чиқариш биносида ёнғин бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Шунга кўра, қутқарув хизматидан барча зарур куч-воситалар соат 18:10 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат тахминан 20:10 ларда тўлиқ ўчирилган.

Ёнғин оқибатида МЧЖ биносининг тахминан 1 600 метр квадрат майдони ёниб зарар кўрган. Ўз вақтида кўрилган чоралар натижасида бинонинг 1 500 метр квадрат майдони қисми ёнғиндан асраб қолинган.

Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер