Қарийб 240 млн кредит олган шахс хонадонидан айрилди
foto by: Google
Тошкентда 239 млн 275 минг 616 сўм кредит қарздорлиги бўлган фуқаро хонадонидан айрилди. Гаровга қўйилган хонадон E-IJRO AUKSION савдосига чиқарилиб, сотилди.
Маълум қилинишича, мажбурий ижро бюросининг Чилонзор туман бўлими иш юритувидаги Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг 2019 йил 18 ноябрдаги ижро варақасига асосан, қарздор С.Исраиловдан ундирувчи “Халқ банк” Юнусобод филиали фойдасига 239 млн 275 минг 616 сўм кредит қарздорлиги ва давлат фойдасига 9 млн 571 минг 024 сўм давлат божи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати2019 йил 20 декабрь куни келиб тушган бўлиб, шу куни қўзғатиш қарори қабул қилиниб тарафларга юборилган.
Мажбурий ижро харакатлари давомида ижро ҳужжатида келтирилган, қарздор С.Исраиловга тегишли бўлган гаровдаги Олмазор туманида жойлашганхонадон хатланган. Унинг мол-мулкни электрон онлайн-аукционда сотиш учун чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинган. Сўнг E-IJRO AUKSION савдога чиқарилиб, сотилган. Савдодан тушган пул маблағларини 2020 йилнинг 27 мартдаги тўлов топшириқномасига асосан “Халқ банки” Юнусобод филиали фойдасига 239 млн. 275 минг 616 сўм ўтказиб берилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг