“Қардош дўстим, келажак биз ёшлар қўлида”

20:09 28 Июль 2023 Жамият
560 0

Фото: “Халқ сўзи”

Жиззах шаҳрида “Қардош дўстим, келажак биз ёшлар қўлида” шиори остида уч кунлик халқаро ёшлар фестивали бўлиб ўтмоқда.

Унда Қозоғистон Республикасининг Туркистон вилояти, Тожикистон Республикасининг Сўғд вилояти ҳамда юртимизнинг Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари ёшлар ташкилотлари етакчилари ҳамда иқтидорли йигит-қизлар иштирок этишмоқда.

Дастлаб фестиваль қатнашчилари Жиззахнинг диққатга сазовор жойлари ва вилоятдаги олий таълим муассасалари фаолияти билан яқиндан таништирилиб, ёшларга яратилган имкониятлар хусусида батафсил маълумот берилди.

Шундан сўнг Туркистон, Сўғд ва Жиззах вилоятлари Ёшлар ташкилотлари ўртасида ушбу йўналишда амалга ошириладиган ишлар бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Айни пайтда учала мамлакат ёшлари ўртасида спортнинг шахмат ва стол тенниси, сузиш, киберспорт йўналишлари бўйича мусобақалар давом этмоқда.

Файзли оқшомда вилоятдаги “Ўрда” экологик боғида кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида халқаро ёшлар фестивали доирасида катта концерт дастури ўтказилиши кўзда тутилган.

Толибжон ЭРГАШEВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер