Қандли диабетни дори-дармонсиз даволаш мумкинми?

12:23 24 Декабрь 2022 Жамият
960 0

Хитой олимлари қандли диабетнинг 2-туридан дори воситаларисиз халос бўлиш йўлини топди. Тадқиқотчилар фикрича, вақти-вақти билан оч юриш мазкур касалликни даволашга хизмат қилади.

Яъни бемор ҳар куни белгиланган соатдан бошлаб маълум муддат овқатланишдан тийилса, қандли диабет ва юрак-қон томир тизими касалликларининг ривожланиш хавфи кескин камаяди.

Бу хулосани амалиётда тасдиқлаш учун қандли диабетнинг 2-турига чалинган 36 нафар бемор тадқиқотга кўнгилли сифатида жалб этилди.

Якунда олимлар томонидан тавсия этилган ўзига хос парҳез туфайли хасталарнинг 90 фоизи дори-дармонлар қабул қилишни камайтиришга муваффақ бўлди. Беморларнинг 55 фоизи эса камида бир йил давомида препаратлар муолажасини бутунлай тўхтатди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер