Қандай ниқоб коронавирусдан максимал даражада ҳимоялаши маълум бўлди

12:11 25 Апрель 2020 Жамият
1311 0

Америкалик физиклар турли хил дизайндаги ниқобларни коронавирусдан сақланиш учун синаб кўришди ва ҳар хил турдаги матоларнинг икки қатламидан ниқоб қилиш яхшироқ деган хулосага келишди. Масалан, пахта ва ипак бунга мос келади, деб хабар беради АCС Нано.

Физикларнинг таъкидлашича, бундай ниқоблар аэрозол зарраларининг камида 80 фоизини қамраб олади, уларнинг самарадорлик даражаси АҚШда соғлиқни сақлаш ходимлари томонидан ишлатиладиган Н95 синфли респираторларга яқинлашади. Матонинг бир қатламидан тикилган ниқоблар деярли самара бермайди. Улар фақат катта зарралар билангина курашади.

Тадқиқотчилар, ниқоб юзга маҳкам ўрнашиши кераклигини таъкидладилар. Акс ҳолда, унинг самарадорлиги 50 фоизга ёки ундан кўпроқга камаяди.

ЖССТнинг сўнгги маълумотларига кўра, дунёда 2,6 миллиондан ортиқ одам коронавирусни юқтирган, 190 минг киши вафот этган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер