Қандай ҳолларда гўшт маҳсулотларини сотишга рухсат берилмайди?
Қонунчиликка кўра, айрим ҳолларда гўшт маҳсулотларини сотишга рухсат берилмайди. Хусусан:
— сўйилиши ихтисослаштирилган ва мини сўйиш корхоналарида амалга оширилмаган бўлса;
— гўшт ва гўшт маҳсулотларини ташиш учун белгиланмаган транспорт ёрдамида етказиб берилган бўлса;
— тегишли ветеринария ҳужжатлари бўлмаса;
— ветеринария-санитария экспертизасининг хулосаси (маълумотномаси) бўлмаса;
— оёқлари ва бош қисми жун билан бирга бўлса, шунингдек парранда ва қушларнинг патлари юлинмаган бўлса;
— хона ёки кўча ҳароратида илгакка осилган ёки ерга (очиқ раста устига) очиқ ҳолда қўйилган ҳолатда бўлса;
— ветеринария-санитария жиҳатидан хавфсизлиги кафолатланган гўштларнинг ягона электрон маълумотлар базасига киритилмаган бўлса.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг