Қандай ҳолатлар муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар бузилишига олиб келади?
Қонунчиликка кўра, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни бузилишга қуйидагилар киради:
муаллифларнинг шахсий номулкий ҳуқуқларини бузиш;
ижрочининг исми-шарифга бўлган ва ижрони ҳар қандай тарзда бузиб кўрсатилишидан ёки ҳар қандай бошқача тарзда тажовуз қилинишидан ҳимоя қилиш ҳуқуқларини бузиш;
ҳуқуқ эгаси ёки мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилот билан шартнома тузмасдан асарлар ёки турдош ҳуқуқлар объектини такрорлаш, тарқатиш ёки ундан бошқача тарзда фойдаланиш;
ҳақ тўлаш тўғрисидаги талабларни бузиш;
асарлардан ёки турдош ҳуқуқлар объектларидан ҳуқуқ эгаси ёки мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилот билан тузилган шартнома бўйича олинган ҳуқуқларни ошириб юборган ҳолда фойдаланиш;
ҳуқуқ эгаларининг мулкий ҳуқуқларини бошқача тарзда бузиш.
Асарларнинг ва турдош ҳуқуқлар объектларининг такрорланиши ёки тарқатилиши муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни бузган ҳолда амалга ошириладиган нусхалари контрафакт нусхалар ҳисобланади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг