Қандаҳорда тўрт киши отиб ўлдирилди. Улар Ашраф Ғани даврида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида ишлаган
Фото: globallookpress.com
Қандаҳорда номаълум шахслар Афғонистон собиқ полициясининг тўрт нафар зобитини отиб ўлдирган.
Қандаҳорда президент Ашраф Ғани даврида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида ишлаган тўрт нафар собиқ афғон полицияси ходими ўлдириб кетилган. Бу ҳақда "8am.af" газетаси хабар бермоқда.
Нашрнинг ёзишича, номаълум шахслар собиқ полициячиларни уйидан олиб чиқиб, отиб ташлаган. Ҳозирда жиноятчилар қидирилмоқда.
«Толибон» ҳаракати вакили Қори Юсуф Аҳмадийнинг айтишича, воқеа юзасидан текширув бошланган. Толиблар жиноят содир этганларни қўлга олади ва жазолайди ҳамда келажакда шунга ўхшаш ваҳшийликларнинг олдини олиш учун барча чораларни кўради.
Аввалроқ Афғонистоннинг Ғор вилоятида «Толибон» аъзолари томонидан полициячи аёл Бону Негар эри ва болалари олдида отиб ўлдирилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Бону маҳаллий қамоқхонада ишлаган, у ўлдирилган вақтда саккиз ойлик ҳомиладор бўлган. Ўз навбатида, толиблар аёлнинг ўлдирилишига алоқадорлигини рад этмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг