Қамоқдан озод этилган шахсларга бир марталик нафақа пули тўланади
Президентнинг «Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини молиялаштириш тартиб-таомилларини такомиллаштириш тўғрисида»ги фармонига асосан 2025 йил 1 майдан бошлаб қамоқдан озод этилган шахсларга бир марталик нафақа пули тўланади. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Фармонга мувофиқ, 2025 йил 1 майдан озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларга БҲМнинг 6 баравари (2,25 миллион сўм) миқдоридаги бир марталик нафақа пули «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари орқали тўланиши белгиланган.
Шунингдек, «Ижтимоий дафтарлар» жамғармалари орқали кўрсатиладиган ижтимоий ёрдамлар Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга, уй-жой шароитларини яхшилаш ва соғлиқни сақлаш бўйича ижтимоий ёрдамлар эса – ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган оилаларга ҳам тақдим этилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 1 та китоб ўқиган маҳкумларнинг жазо муддатини 3 кунга қисқартиришни назарда тутувчи қонун лойиҳаси муҳокама қилинган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг