«Қамчиқ» довонида қор ёғмоқда
Айни вақтда А-373 автомобиль йўлидан ўтган «Қамчиқ» довонида қор ёғмоқда. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.
ИИВ ЙҲХББ барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан белгиланган қоидаларга риоя қилишларни сўраган.
«Транспорт воситаси тезлигини меъёридан оширмасдан бошқаришларини сўраб қоламиз», - дейилади ИИВ ахборотида.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг