«Қамчиқ» довонида «Матиз» автомобили хандаққа тушиб кетди (+видео)
«Қамчиқ» довонида «Матиз» автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлнинг хандақ қисмига тушиб кетган. Бу ҳақида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Унда айтилишича, мазкур ҳолат бугун, 16 июнь куни соат 08:57 да А-373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг «Қамчиқ» довонидан ўтган қисмида «Водий-Тошкент» йўналишида содир бўлган.
Ушбу ҳолат юзасидан амалий ёрдам зарурлиги тўғрисида «Қамчиқ» махсус-қидирув ёнғин-қутқарув бошқармасига хабар келиб тушган.
Мурожаатга асосан, қутқарув отряди айтилган манзилга зудлик билан етиб бориб, махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида автомобиль хандақдан олиб чиқилган.
Маълумотларга кўра, автомобилда ҳайдовчи ва 2 нафар йўловчи бўлган. Ҳодиса оқибатида тан-жароҳати олганлар аниқланмаган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг