Қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинмоқда
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўнғирот туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тинтув тергов ҳаракатлари давомида фуқаро Б.К. ўз уйида қўлбола усулда тайёрланган қалбаки акциз маркали 888 дона, “Cobalt” русумли автотранспорт воситасида эса Ўзбекистон Республикаси акциз маркаси билан елимланмаган хорижда ишлаб чиқарилган 114 дона алкоголь маҳсулотини ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, Департаментнинг Қўқон ва Фарғона шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “Ж.Ф.” ва “W.H.” МЧЖларга қарашли савдо дўконларида жами 625 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг