Қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Урганч шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “U.A.” хусусий корхонаси, “I.Sh.” ва “М.Ш.” МЧЖларга қарашли савдо шохобчаларида 5 хил турдаги жами 1 019 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари савдога қўйилганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Худди шундай, Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Ғиждувон туманидаги “D.N.” МЧЖга қарашли савдо дўконида 10 хил турдаги жами 894 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари савдога қўйилганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг