Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини имтиёзли асосда сотиб олиш учун платформа ишга туширилди

14:01 25 Февраль 2023 Иқтисодиёт
1202 0

Ушбу Платформадан фойдаланган ҳолда истеъмолчилар қуёш панеллари ва қуёш сув иситгичларини 3 йилгача фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан харид қилишлари мумкин.

Фуқаролар томонидан қурилмаларни тўлиқ харид қилинганда қуёш панеллари харажатларининг 6 млн сўмгача ва қуёш сув иситиш қурилмаларининг 2,1 млн сўмгача бўлган қисми давлат томонидан қоплаб берилади.

Аҳоли товар ва ишлаб чиқарувчини танлаш ҳуқуқи билан Жамғарманинг https://energymarket.uz/ онлайн платформаси орқали рўйхатдан ўтиш ва харид қилиш учун ариза топшириш имкониятига эга.

Қўшимча маълумотларни Жамғарманинг қуйидаги телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин: (77) 070-12-32

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер