Қайси ҳудудда ахборот ва алоқа соҳасидаги корхоналар сони кўп?
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилнинг 1 октябрь ҳолатига ахборот ва алоқа соҳасида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 10 288 тани ташкил этган.
Йил бошидан буён ушбу соҳада 2 271 та янги корхоналар ташкил этилган.
Ҳудудлар кесимида ахборот ва алоқа соҳасида энг кўп янги ташкил этилган корхоналар сони:
Тошкент шаҳрида – 836 та
Фарғона вилоятида – 235 та
Қорақалпоғистон Р. – 172 та
Самарқанд вилоятида– 150 та
Тошкент вилоятида – 139 та
Хоразм вилоятида – 118 та.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг