«Қайир»да боғча қурилмоқда

10:44 27 Июль 2020 Жамият
1106 0

Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги «Қайир» МФЙда 400 нафар боғча ёшидаги болалар мавжуд бўлса-да, афсуски, ҳудуддаги ягона мактабгача таълим ташкилоти атиги 50 ўғил-қизни ўз бағрига олган. У ҳам бўлса мослаштирилганлиги сабаб шу соҳага бўлган талабни мутлақо қондиролмай қолган эди. Туман ҳокимлиги томонидан кўрсатилган эътибор туфайли янги муассаса қурилишига тамал тоши қўйилди. Шу йилнинг октябрь ойида фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган ушбу маскан келгусида 125 нафар ўғил-қизга хизмат қилади.

Айни дамда қурилиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Саминжон ҲУСНОВ,
”Халқ сўзи”

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер