Қабулнинг 1-куни: Энг кўп ҳужжат топширилган ОТМлар маълум бўлди

20:59 20 Июнь 2020 Жамият
1204 0

Бугун, 20 июнь кунидан бошлаб 2020/2021 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун абитуриентларни онлайн рўйхатдан ўтказиш бошланди.

Маълум қилинишича, қабулнинг биринчи кунида республика бўйича жами 14 524 нафар абитуриент рўйхатдан ўтган.

Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ОТМлар:

Aндижон давлат университети – 844 нафар;

Тошкент давлат педагогика университети - 736 нафар;

Самарқанд давлат университети – 663 нафар;

Наманган давлат университети – 550 нафар;

Термиз давлат университети – 532 нафар.

Эслатиб ўтамиз, рўйхатга олиш 20 июндан 20 июлга қадар (20 июль куни ҳам) Давлат тест марказининг расмий веб-сайти ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер