Путин Ғалаба паради ўтадиган санани эълон қилди

17:36 26 Май 2020 Дунё
2088 0

Россия Президенти Владимир Путин Мудофаа вазири билан учрашувда Ғалаба парадини 24 июнь куни ўтказилишини маълум қилди.

"Сизга Россия пойтахти Москва ва бошқа шаҳарларда Ғалабанинг 75 йиллиги шарафига ҳарбий парадга тайёргарликни бошлашингизни буюраман. Биз уни 24 июнь куни Қизил майдонда ўтказамиз", - деди давлат раҳбари учрашувда.

 

Россия Президенти, шунингдек, парадга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда хавфсизлик талабларини таъминлашни буюрди.

"Унинг барча иштирокчилари учун хавф-хатарлар минималлаштирилиши керак", деди Путин.

Аввалроқ, 9 май куни Россия Президенти Владимир Путин Ғалаба куни муносабати билан мурожаатида Ғалабанинг 75 йиллиги "кенг ва шараф билан" нишонланишини ваъда қилган эди. 

Хусусан, Путиннинг сўзларига кўра, Қизил майдонда асосий парад ва ўлмас полкнинг миллий юриши бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер