Пулни хавфсиз сақлашми ёки тез фойда олиш: олтин ва кумушнинг арзонлаши жаҳон бозорини шок ҳолатига солди
Бугун, 2 февраль куни жаҳон бозорида олтин ва кумуш нархлари энг паст даражагача тушиб кетди. Бу ҳақида BILD нашри маълумот берди.
Унда айтилишича, олтин нархи 6,3 фоизга, кумуш эса 11,9 фоизгача пастлаган. Ушбу қимматбаҳо металлар нархининг кескин қулаши жаҳон бозори учун кутилмаган шок ҳолатни келтириб чиқарган.
Халқаро таҳлилчилар олтин ва кумуш нархи пастлашига АҚШ президенти Дональд Трампнинг Федерал резерв раҳбарлигига молиячи ва ҳуқуқшунос Кевин Уоршни тайинлаш таклифи сабаб бўлганини айтмоқда. Сабаби Қўшма Штатлар раҳбарининг мазкур таклифидан сўнг жаҳон бозорида қимматбаҳо металлар нархининг пасайиши кузатила бошлаган.
Маълумотларга кўра, Трамп томонидан Федерал резерв раҳбарлигига номзод сифатида илгари сурилган Кевин Уорш инфляцияга нисбатан қатъий позицияси билан танилган. Бу эса жаҳон бозорида қимматбаҳо металлар олди-сотдисида келажакдаги кутилмаларни сўроқ остида қолдиради.
Таҳлилчилар фикрича, сўнгги ойларда харидорлар қимматбаҳо металларга маблағни хавфсиз сақлаш воситаси эмас, балки нархлар кўтарилиши ҳисобига тез фойда олиш сифатида қарай бошлаган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг