Пулдан пулни кўпайтирса бўладими?
Албатта бўлади. Буни тижорат банклари ёрдамида амалга оширишингиз мумкин. Фақат пулни сандиқда ёки сейфда эмас, балки банк омонатларида сақласангиз кифоя. Бугун республикамизда фаолият юритаётган барча тижорат банкларида бири биридан ажойиб ва жозибадор таклифлар мавжуд. Танлаш сизнинг ихтиёрингизда. Лекин «Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банкининг бу борадаги таклифлари ўзига хос. Мисол учун, «Кундан кун яхши» омонатини олайлик. Мазкур омонатга сармоянгизни 5 кундан 90 кунгача муддатга жойлаштиришингиз мумкин.
Таъкидлаш жоизки, бунда ҳар бир кун сизнинг фойдангизга ишлайди. Нима учун? Айтайлик, сиз омонатни 5 кундан 30 кунга қўйсангиз сармоянгизга 17 фоиз қўшилади. Агар сармоянгизни омонатга 35 кундан 60 кунгача сақласангиз 18, 65 кундан 90 кунгача эса йиллик 21 фоиз устама оласиз. Демак, бу ерда пулингизни банкка қанча узоқ муддатга берсангиз, шунча яхши.
Банк томонидан таклиф қилинаётган яна бир омонат тури — «Равнақ» ҳам қулай шартлари билан алоҳида ажралиб туради. Яъни ушбу омонатга пулингизни 12 ойга жойлаб, йиллик 23 фоиз қўшимча даромад олишингиз мумкин.
Маблағингизни 15 ойгача ишлатиш ниятида эмассиз. Лекин нима қилишни билмаяпсиз. Ахир, сармояни ҳаракатсиз сақлаб туриш ҳамфойдасиз-ку. «Микрокредитбанк» бу борада ҳам сизга маъқул таклиф беради. Гап шундаки, пулингизни унинг «Саховат» омонатида сақланг ва йиллик 23 фоиз даромадга эга бўлинг.
Яна бир жиҳат. Баъзи юртдошларимиз ортиқча маблағини хориж валюталарида, хусусан, АҚШ долларида сақлашга одатланган. «Микрокредитбанк» бундай инсонлар манфаатини ўйлаб ҳам хорижий валютада қулай ва даромадли омонатларини тақдим қилмоқда. Масалан, банкнинг «Стимул» омонати ёрдамида қўлингиздаги валютани 5 ва 6 фоизга кўпайтириб олсангиз бўлади. Бунда фоиз омонат муддати 3 ёки 6 ойлигига қараб белгиланади. Яна бир омонат — «Профит»да эса валютангизни бир ёки икки йилга қўйсангиз, йиллик 6 фоиз миқдорда валютада қўшимча даромад қиласиз.
Бундан ташқари, банкда «Яхши ният», «Барқарор», «Бахтли болалик» каби омонатлари ҳам мавжудки, уларнинг бари мижозлар манфаати доирасида ишлаб чиқилган. Мисол учун, «Яхши ният» омонатига пластик карточкангиздаги қолдиқ маблағни 6, 9 ва 18 ойга қўйсангиз, йиллик 21 фоиз тўлов қилинади. Бунинг учун сиз банкнинг мобил иловасини юклаб олсангиз, бас. Банкка келишга вақт, ортиқча маблағ йўқотмайсиз. Ҳисобланган фоизлар хоҳишингизга қараб, ҳар ойда пластик карточкангизга ўтказиб берилади. Яна унга қўшимча маблағ қўшиб боришингиз ҳам мумкин. «Барқарор» омонати ҳам шунга ўхшаш. Ушбу омонатга пластик карточкадаги маблағлар 12,14 ва 36 ойга 21 фоиз ставкага қабул қилинади. Ҳисобланган фоизлар истакка кўра, ҳар ойда мижознинг пластик карточкасига ўтказилади. Шунингдек, омонатга қўшимча маблағ ҳам қўшиш мумкин.
«Бахтли болалик» омонатини, том маънода ёш авлод вакилларининг келажаги учун сармоя, десак арзийди. Чунки мазкур омонатни нақд ёки пул кўчириши йўли билан вояга етмаган болалар номига очиш мумкин. Пул кўчирувчи сифатида эса боланинг ота-онаси, қариндошлари, ихтиёрий ҳомий фуқаро ва ташкилот қатнашиши мумкин. Омонатга қўшимча маблағлар қабул қилинади, яъни жамғариб борилади. Муддати бир йилдан 15 йилгача. 10 фоизлик сумма омонатга қўшилиб боради.
Қисқаси, айни пайтда «Микрокредитбанк» АТБ томонидан таклиф этилаётган омонатлар сармоянгизга сармоя қўшиши аниқ. Сиздан таклиф этиладигани эса пулингизни банк омонатларида сақланг.
Банк ахборот хизмати.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг