Психофаол дориларни биологик фаол қўшимча сифатида қадоқланган шахс ушланди
Фото: ДХХ
Тошкентнинг Учтепа туманидаги хонадондан биологик фаол қўшимча сифатида қадоқланган кучли таъсир қилувчи дори воситалари топилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ДХХнинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда божхона идоралари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда аввалдан кузатувда бўлган пойтахтлик 55 ёшли шахснинг Учтепа туманидаги яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган.
Натижада унинг уйида 1835 дона «Регапен» кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, расмийлаштириб олинган.
Ушбу шахс таркибида кўп миқдорда прегабалин кучли таъсир қилувчи моддаси бўлган ушбу психотроп дори воситаларини биологик фаол қўшимчалар идишларига қадоқлаб, келгусида уларни яширин тарзда дорихоналарда сотиш мақсад қилинган.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 251¹-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг