Прокурор ва ёшлар учрашуви

12:07 23 Октябр 2019 Жамият
4585 0

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ташаббуси билан пойтахтимиздаги Ёшлар марказида “Ватан келажаги ёшлар қўлида “ шиори остида прокурор ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбирдан кўзланган мақсад-мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини ёшларга етказишдан иборатдир.

Очиқ мулоқот давомида Тошкент шаҳар прокурори Баҳриддин Валиев суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар, эзгу ташаббуслар, ёшларга қаратилган эътибор ва ғамхўрликлар ҳақида таъкидлаб ўтдилар.

Самимий, юракдан қилинган суҳбат ёшларни қизиқтираётган саволларга уланиб кетди.

Саволлар суд жараёни, прокурор масъулияти ва соҳадаги таълим тизими ҳақида бўлди.

Шунингдек, тадбир давомида диний экстремизм, терроризм, гиёҳвандлик, одам савдоси, , “оммавий маданият” каби хавф-хатарлар кучайиб бораётганлиги ва бу борада ёшлар ҳамиша огоҳ бўлиши лозимлиги таъкидланди. 

Ёшларга оид давлат сиёсати қандай амалга ошириляпти, қандай муаммолар бор, уларни қандай ҳал қилишимиз керак?

Ушбу саволлар муҳокамалар марказида бўлар экан,ёшларнинг мулоҳазалари - таклифлари тингланди.

Тадбир якунида Тошкент шаҳар прокурори томонидан йиғилганларга ҳуқуқий адабиётлар тақдим этилди.

СОҲИБЖОН ҲОТАМОВ
“Халқ сўзи” мухбири

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер