Прокурор мактабда дарс ўтди
Фото: «Халқ сўзи»
Фарғона вилояти Ёзёвон тумани прокурори, иккинчи сектор раҳбари Илҳомжон Ходжаев тумандаги 36-ихтисослашган давлат умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиларига очиқ дарс ўтди.
Маълумки, мамлакатимизда ҳар йили 8 январь — прокуратура идораларининг касб байрами сифатида нишонланади. “Ўзбекистонда прокуратура органларининг шаклланиш тарихи” мавзусидаги дарс машғулотида ушбу соҳа вакилларининг шарафли, шу билан бирга машаққатли меҳнат фаолияти, жамиятда қонун устуворлигининг аҳамияти хусусида прокурор ўз касбий тажрибасидан келиб чиққан ҳолда атрофлича маълумот берди.
— Ўқувчи-ёшларни юксак ҳуқуқий маданият ва қонунга ҳурмат руҳида тарбиялашда бу каби ноанъанавий дарсларнинг ўрни беқиёс, — дейди Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Азимжон Худойқулов. — Бугунги дарс жараёнида ҳам ўқувчилар бу борада ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Туманда иккинчи сектор фаолияти, хусусан, вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар билан ҳам батафсил танишдилар.
Ботир Мадиёров, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг