Прокуратура органларига ишга жойлаштириш эвазига 30 минг АҚШ доллари талаб қилган шахс қўлга олинди

20:03 04 Апрель 2021 Жамият
1087 0

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ички хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда фуқаро И.Э.нинг аризаси асосида тезкор тадбир ўтказилди.

Муаллиф Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармасига мурожаат қилиб, аризасида «Носир» исмли шахс мансабдор яқинлари орқали таниши А.Э.ни прокуратура органларига ишга жойлаштириш эвазига жами 30.000 АҚШ доллари талаб қилиб, ушбу пуллар ҳисобидан 5000 АҚШ долларини олдиндан беришни сўраганлигини билдириб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур мурожаат юзасидан 2021 йил 4 апрель куни ўтказилган тадбирда 2 нафар фуқаро Чилонзор туманида жойлашган «Денов» чойхонасида ариза муаллифи И.Э.дан 5000 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура маълум қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Гумондор шахслар процессуал тартибда ушланди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер