«Президент совғаси» Самарқандга ҳам етиб келди

13:28 29 Декабрь 2020 Жамият
974 0

Самарқанддаги меҳрибонлик уйи ва “SOS” болалар маҳалласи тарбияланувчилари, она Ватанимиз сарҳадларини мардонавор ҳимоя қилиш, тинчлигимизни таъминлашда жасорат кўрсатиб, жонларини фидо қилган юрт ўғлонларининг болалари ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари учун Юртбошимизнинг эътибор ва ғамхўрлик намунаси бўлган «Президент совғаси» Самарқандга ҳам етиб келди.

Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармаси ахборот хизматининг хабарига кўра, 825 нафар болажонлар учун аталган ушбу совғаларнинг 212 таси эртага, 30 декабрь куни 1-меҳрибонлик уйи ва “SOS” болалар маҳалласи тарбияланувчиларига байрам тадбирида топширилади. Совғаларнинг асосий қисми болаларнинг хонадонларига олиб бориб берилади.

Абдулазиз Йўлдошев
(Халқ сўзи)

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер