Президент Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга расмий ташрифи давом этмоқда

15:50 21 Октябр 2022 Сиёсат
764 0

Фото: president.uz

Куннинг биринчи ярмида Ашхободда давлатимиз раҳбари туркманистонлик ҳамкасби билан биринчи тор доирада, сўнг кенгайтирилган тартибда жуда маҳсулдор музокаралар ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Ўзбекистон-Туркманистон муносабатларининг кун тартибидаги масалаларнинг кенг доираси: сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-логистика, маданий-гуманитар ҳамкорлик муҳокама қилинди.

Якунда мамлакатларимиз ўртасидаги Стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш тўғрисида декларация ва ўндан ортиқ икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.

Жумладан, янги декларацияда ўзаро муносабатларнинг бугунги ҳолатига юксак баҳо берилган, турли соҳалардаги икки томонлама шерикликни ва халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга интилиш ҳар доимгидек қатъийлиги, Ўзбекистон-Туркманистон муносабатлари чуқур сиёсий ишончга асослангани қайд этилган. Парламентлараро мулоқотни фаоллаштириш, хавфсизлик, қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорликни янги суръат билан давом эттириш, мамлакатларимиз юк ташувчилари, ҳудудлар ўртасидаги алоқалар учун қулай шароит яратишга келишиб олинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер