Президент Шавкат Мирзиёев бу ҳафта Германия ва БАА вазирларини қабул қилади

18:21 31 Октябр 2022 Сиёсат
540 0

Фото: president.uz

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов оммавий ахборот воситалари вакиллари учун навбатдаги брифингда 24-28 октябрь кунлари бўлиб ўтган ва шу ҳафтага режалаштирилган тадбирлар тўғрисида маълумот берди.

Бошланган ҳафтада давлатимиз раҳбари ҳузурида турли соҳалар, хусусан, энергетика, маҳаллий саноат, суд-ҳуқуқ масалаларига доир йиғилиш ва тақдимотлар бўлиб ўтади.

1 ноябрь куни Президентимиз Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок бошчилигидаги делегацияни қабул қилади.

3 ноябрь кунига эса БАА ҳукумат ишлари бўйича вазири Муҳаммад бин Абдуллоҳ ал-Гаргавий билан учрашув режалаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер