Президент қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимларининг таклиф ва фикрларини тинглади
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари билан очиқ мулоқот ўтказди. Учрашувда давлатимиз раҳбари уларнинг қўшимча таклифлари ва фикрларини тинглади.
«Ўзининг машаққатли меҳнати билан ризқ-рўз яратаётган инсонлар билан суҳбатлашиш, уларнинг таклиф ва фикрларини эшитиш менга ҳамиша алоҳида ҳузур бағишлайди.
Бежиз «Ерни яхши кўрган – Ватанни яхши кўради», дейишмайди. Зеро, умрини, меҳнатини саховатли заминимиз билан боғлаган сиз каби фидойилар – ҳақиқий ватанпарвардир.
Фурсатдан фойдаланиб, Ватанимиз равнақи йўлидаги ҳалол меҳнатингиз, эришган юксак натижаларингиз учун бутун халқимиз номидан яна бир бор чуқур миннатдорчилик билдираман», деди давлатимиз раҳбари учрашув якунида.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг