Президент Қашқадарёга жўнаб кетди

10:45 24 Февраль 2023 Сиёсат
786 0

Президент Шавкат Мирзиёев ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида 24 февраль куни Қашқадарё вилоятига жўнаб кетди.

Ташриф давомида давлат раҳбари маҳаллалар ҳаёти, таълим муассасалари ва саноат корхоналари фаолиятини кўздан кечиради. Янги лойиҳалар ишга туширилиб, вилоятни ривожлантиришнинг муҳим йўналишлари белгиланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер