Президент Ўзбекистон аёлларини 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан табриклади

14:06 06 Март 2026 Сиёсат
528 0

Фото: Президент матбуот хизмати

Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тантанали байрам тадбири бошланди.

Тадбир аввалида давлатимиз раҳбари бутун Ўзбекистон аёлларини 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан самимий муборакбод этди.

«Инсон ҳаётини, жамият тараққиётини хотин-қизларсиз, уларнинг эзгу фазилатларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Биз сизларнинг тимсолингизда Учинчи Ренессанс бунёдкори бўлиб, майдонга чиқаётган 22 миллион ёш авлодни оналик меҳри билан тарбиялаб, вояга етказган буюк бир кучни кўрамиз.

Сизлар тадбиркор, олим, муаллим, шифокор, муҳандис, давлат ва жамоат арбоби, бир сўз билан айтганда, хонадонларимиз фариштаси, оила ва жамият таянчи, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз», деди Президентимиз.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер