Президент ОКМКда ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги ишлар билан танишади
Президент Шавкат Мирзиёев бугун Олмалиқ кон-металлургия комбинати конлари негизида рангли ва қимматбаҳо металлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги ишлар билан танишади.
Комбинатда мамлакатимиз кон саноатидаги яна бир йирик лойиҳа - «Ёшлик I» конини ўзлаштириш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Давлатимиз раҳбари ушбу лойиҳа доирасидаги янги қувват - 3-мис бойитиш фабрикаси қурилишига тамал тоши қўяди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг