Президент “Матонат мадҳияси” ёдгорлигига гулчамбар қўйди

19:16 08 Май 2023 Сиёсат
951 0

Президент Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғига ташриф буюриб, “Матонат мадҳияси” ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйди.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан барпо этилган бу мажмуа халқимизнинг урушдаги йўқотишлари, тинчлик учун кураши ва улкан ҳиссасини ифодалайди. Шу боис боғ ҳар доим, айниқса, байрам кунларида ёшу кексалар билан гавжум.

Бу йил ҳам 9 май – Хотира ва қадрлаш куни кенг нишонланмоқда. Президент фармонига мувофиқ, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари рағбатлантирилмоқда. Уларнинг саломатлиги ҳамиша эътибордаҒалаба боғида Қуролли Кучлар тизимига кирувчи вазирлик ва идоралар, давлат ташкилотлари вакиллари жам бўлди. Улар ҳам мажмуа пойига гуллар қўйди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер